Киберҳужум оқибатида расмий сайт ишламай қолди, жўнатмаларни етказиш ва уларни онлайн кузатиш имконсиз бўлиб қолди.
Euronews хабарига кўра, 22 декабрдан бошлаб La Poste хизматларида муаммолар кузатилмоқда. Мамлакат бўйлаб почта бўлимлари ходимлари норозилик билдираётган мижозларни тинчлантиришга мажбур бўлган. Шунингдек, почта операторининг банк бўлинмаси мижозлари мобил иловалар орқали ўз ҳисобларига кира олмаётганини маълум қилган.
Расмийлар фуқароларнинг шахсий маълумотлари хавфсиз эканини таъкидлаб, вақтинчалик чоралар сифатида тўловларни SMS орқали тасдиқлаш мумкинлигини билдирган. Ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир хакерлар гуруҳи ўз зиммасига олмаган.






