Маълумотларга кўра, 2025-йил январь–ноябр ойларида солиқдан қочиш хавфи юқори бўлган 3 305 та корхонада аудит ўтказилган.
Ушбу текширувларда солиқдан қочиш ҳолатлари 12,1 трлн сўмга баҳоланган, бу тахминдан ҳам юқори кўрсаткич. Энг катта улуш — 7,7 трлн сўм билан савдо ва умумий овқатланиш соҳасига тўғри келган.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳам солиқдан қочиш ҳолатлари қайд этилган. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилда муддати келган 6,5 трлн сўмлик солиқнинг 46 %и тўланган.






