Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВБ) ходими ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқади. Ушбу ҳабарни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Билдирилишича, 25 ноябрь куни Бўстонлиқ тумани “Ғазалкент” МФЙда иродасидан ташқари ҳолатда ФВБ профилактика инспектори, катта лейтенант 25 ёшли Х.Б. далаҳовлида арқон билан ўзини бўйин соҳасидан осиб қўйган ҳолда топилган.
Ўз жонига қасд қилиш сабабларини аниқлаш мақсадида суд-техник экспертиза тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.






