АсосийЖамият

Ўзбекистонда давлат идораларида бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративлари тақиқланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, эндиликда давлат идоралари бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказа олмайди.

'Ўзбекистонда давлат идораларида бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративлари тақиқланди'ning rasmi

Вазирликлар, идоралар, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмалари бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан байрам тадбирлари ва дастурхонларни ташкил эта олмайди.

Шу билан бирга, ходимлар ўз ойлик маоши ёки рағбат пуллари ҳисобига иш вақтидан ташқари Янги йил тадбирларини ўтказиши мумкин.

Давлатга қарашли бўлмаган хусусий компаниялар бу тақиқдан мустасно.

    Бошқа янгиликлар