АсосийЖамият

Мирзиёев ҳамда икки нафар маслакдоши Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларига Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли халқаро мукофот топширилди.

'Мирзиёев ҳамда икки нафар маслакдоши Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Россия Федерациясига амалий ташриф доирасида Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мукофот Россия Президенти Владимир Путин ҳузурида унинг ҳайъати раиси, дирижёр Валерий Гергиев томонидан топширилди.

Уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун ушбу мукофотга сазовор бўлди.

Қайд этилишича, 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида давлат чегараларининг туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома ҳамда Абадий дўстлик декларациясининг имзоланиши минтақада барқарорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн харитада текшириш мумкин'ning rasmi

    Жамият 21.12.2025 13:24

    Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн харитада текшириш мумкин

    Ўзбекистонда қурилаётган объектлар ҳақида маълумот олиш учун онлайн-харита ишга тушди.

    'Фарғонада икки аёл маст ҳолда жамоат тартибини бузди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2025 11:58

    Фарғонада икки аёл маст ҳолда жамоат тартибини бузди

    Аёлларга қонуний чора кўриш мақсадида иш материаллари судга юборилган.

    'Мирзиёев Россияга етиб борди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2025 09:08

    Мирзиёев Россияга етиб борди

    Шавкат Мирзиёевни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов кутиб олди.

    'Бугун қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2025 08:17

    Бугун қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди

    21 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.