АсосийДунё

Майамида Украина ва Россия делегациялари алоҳида музокаралар ўтказади

Украина ва Россия вакиллари АҚШда урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиш учун келади, аммо уч томонлама учрашув режалаштирилмаган.

'Майамида Украина ва Россия делегациялари алоҳида музокаралар ўтказади'ning rasmi

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров бошчилигидаги делегация урушни тўхтатиш режасини муҳокама қилиш учун АҚШга боради. Бу ҳақда 18 декабрь куни Axios нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳафтанинг охирида Украина делегацияси Майами шаҳрида АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда унинг куёви Жаред Кушнер билан учрашади. Президент Владимир Зеленский ҳам украин делегациясининг АҚШга жўнаб кетганини тасдиқлаган, бироқ унинг аниқ таркибини очиқламаган. Шу билан бирга, музокараларда Европа давлатлари вакиллари ҳам иштирок этиши мумкинлиги айтилган.

Аввалроқ Politico нашри 20–21 декабрь кунлари Майамига Россия делегацияси ҳам келиши кутилаётганини ёзган эди. Унга Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев бошчилик қилади. Россия делегацияси ҳам Уиткофф ва Кушнер билан алоҳида музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Axios манбаларига кўра, ҳозирча АҚШ, Украина ва Россия иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилмаган.

Қайд этилишича, 14–15 декабрь кунлари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Берлинда Украина ҳамда қатор Европа давлатлари вакиллари билан музокаралар ўтказган. Ушбу учрашувлар якунида АҚШ томони уруш якунланган тақдирда Украинага хавфсизлик кафолатлари беришга тайёр эканини билдирган, аммо ҳудудий ён босиш масаласи очиқ қолган.

Шунингдек, декабрь ойи бошида Уиткофф ва Кушнер Москвада Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашув ўтказган, бироқ музокаралар тафсилотлари ошкор қилинмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллагани айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:55

    Россия урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллагани айтилди

    Ҳиндистон ҳукумати маълумотига кўра, Украинага қарши жангларда камида 26 нафар Ҳиндистон фуқароси ҳалок бўлган, яна 7 нафари бедарак йўқолган.

    'Тўқаев Қозоғистоннинг ядровий қуролдан воз кечиш сабабини изоҳлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:06

    Тўқаев Қозоғистоннинг ядровий қуролдан воз кечиш сабабини изоҳлади

    Қозоғистон президенти ядровий арсеналдан воз кечиш заифлик эмас, балки тинчлик ва глобал хавфсизликка садоқат эканини таъкидлади.

    'Кам таъминланган оилаларга декабрь ойи учун нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:01

    Кам таъминланган оилаларга декабрь ойи учун нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил декабрь ойи учун 573,5 мингта кам таъминланган оилага 312,6 млрд сўм ажратилди.

    'Россияда ўлдирилган 10 ёшли Қобилжон Тожикистонга дафн этилади'ning rasmi

    Дунё 18.12.2025 13:37

    Россияда ўлдирилган 10 ёшли Қобилжон Тожикистонга дафн этилади

    Москва яқинидаги мактабда пичоқлаб ўлдирилган 10 ёшли тожикистонлик боланинг жасади ватанига юборилади.

    'Энди тиббиёт ходимларига ҳужум қилганлар 12 йилгача қамалади'ning rasmi

    Дунё 17.12.2025 17:46

    Энди тиббиёт ходимларига ҳужум қилганлар 12 йилгача қамалади

    Қозоғистонда ушбу қонун бир қатор шов-шувли воқеалардан сўнг қабул қилинди.

    'Қирғизистон ташқи қарзини бир кунда тўлашга қодир — Садир Жапаров'ning rasmi

    Дунё 17.12.2025 14:44

    Қирғизистон ташқи қарзини бир кунда тўлашга қодир — Садир Жапаров

    Президент мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсаётгани ва давлат қарзи кескин камайганини маълум қилди.