АсосийЖамият

UEFA “Бавария”га йирик жарима солди

Мюнхен клуби Чемпионлар лигасидаги навбатдаги уй ўйинини қисман бўш трибуналар қаршисида ўтказади.

'UEFA “Бавария”га йирик жарима солди'ning rasmi

UEFA Германиянинг “Бавария” клубини мухлислар билан боғлиқ тартиббузарликлар сабаб 116 минг евро миқдорида жаримага тортди ҳамда Чемпионлар лигаси доирасидаги келгуси уй учрашуви учун стадионнинг айрим секторларини ёпиш қарорини чиқарди.

Маълум қилинишича, жазо декабрь ойида “Спортинг”га қарши баҳсда мухлислар томонидан жамоат йўлларининг тўсиб қўйилгани ва тартибсизликлар юзага келгани билан боғлиқ. Ушбу ҳолат аввал шартли тарзда баҳоланган бўлса-да, UEFA жазони ижрога қаратишга қарор қилган.

Шу сабабли, 21 январь куни “Union”га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси учрашувида “Alyans Arena” стадионининг 111–114-секторлари ёпиқ бўлади. Стадионни қисман ёпиш бўйича қўшимча жазо ҳам белгиланган, бироқ у икки йиллик синов муддати билан вақтинча тўхтатиб турилди.

Бундан ташқари, ноябрь ойида “Arsenal”га қарши сафардаги ўйиндан кейин юзага келган тартибсизликлар учун ҳам “Бавария” жаримага тортилган. UEFA немис клубини оломон орасида тартибсизликлар содир этилгани ва буюмлар улоқтирилгани учун 40 минг евро, спорт тадбирига мос келмайдиган хабарлар тарқатилгани учун эса 30 минг евро жарима билан жазолаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зоминдаги машҳур осма кўприк аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:21

    Зоминдаги машҳур осма кўприк аукционга қўйилди

    Жиззах вилоятидаги туристик маскан 150 млрд сўмлик бошланғич нарх билан сотувга чиқарилди.

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:42

    Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Элчихона фуқароларни миграция ва жамоат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

    'Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:18

    Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди

    Ҳолат юзасидан мактаб маъмуриятига нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

    '2026 йилги давлат бюджети Сенат томонидан маъқулланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:46

    2026 йилги давлат бюджети Сенат томонидан маъқулланди

    Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлисида 2026 йил учун давлат бюджетига оид қонун кўриб чиқилиб, ижтимоий соҳага аҳамият қаратилган ҳолда тасдиқланди.

    'Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:53

    Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Ушбу мудҳиш воқеага ҳайдовчининг уҳлаб қолиши сабаб бўлган.