АсосийЖамият

Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Элчихона фуқароларни миграция ва жамоат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

'Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Миср Араб Республикасида хорижий фуқаролар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари устидан назорат кучайтирилгани сабабли ушлаб турилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси расмий огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда элчихонага маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушлаб турилган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ мурожаатлар сони ошган. Ушбу ҳолатлар юзасидан Миср ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Миср расмийларининг маълумотига кўра, Қоҳира ва бошқа йирик шаҳарларда миграция қонунчилиги ҳамда жамоат тартиб-қоидаларига риоя этилиши устидан текширувлар кучайтирилган. Хусусан, мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган, амалдаги ҳужжатларга эга бўлмаган ёки жамоат тартибини бузган хорижий фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар, жумладан, депортация тадбирлари қўлланилмоқда.

Шу муносабат билан Мисрда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига маҳаллий қонунчилик талабларига риоя қилиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юриш, амалдаги виза ёки яшаш рухсатномасига эга бўлиш ҳамда рухсатсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик қатъиян тавсия этилди.

Маҳаллий идоралар томонидан ушлаб турилган тақдирда эса фуқароларга имкон қадар тезроқ Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасига мурожаат қилиш сўралди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зоминдаги машҳур осма кўприк аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:21

    Зоминдаги машҳур осма кўприк аукционга қўйилди

    Жиззах вилоятидаги туристик маскан 150 млрд сўмлик бошланғич нарх билан сотувга чиқарилди.

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'UEFA “Бавария”га йирик жарима солди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:04

    UEFA “Бавария”га йирик жарима солди

    Мюнхен клуби Чемпионлар лигасидаги навбатдаги уй ўйинини қисман бўш трибуналар қаршисида ўтказади.

    'Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:18

    Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди

    Ҳолат юзасидан мактаб маъмуриятига нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

    '2026 йилги давлат бюджети Сенат томонидан маъқулланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:46

    2026 йилги давлат бюджети Сенат томонидан маъқулланди

    Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлисида 2026 йил учун давлат бюджетига оид қонун кўриб чиқилиб, ижтимоий соҳага аҳамият қаратилган ҳолда тасдиқланди.

    'Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:53

    Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Ушбу мудҳиш воқеага ҳайдовчининг уҳлаб қолиши сабаб бўлган.