АсосийЖамият

Навоийда 10 нафар ИИБ ходими ишдан олинди

Вилоят ИИБда ўтказилган танқидий йиғилишда хизмат интизомини бузган ходимлар бўйича қатъий чоралар кўрилди.

'Навоийда 10 нафар ИИБ ходими ишдан олинди'ning rasmi

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида ИИВ вазири ўринбосари раҳбарлигида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш ва салбий хатти-ҳаракатларга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 93 та салбий ҳолат содир этилган. Натижада 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлаштирилган, яна 13 нафар ходимга нисбатан хизмат текширувлари тайинланган.

Йиғилишда раҳбарларга шахсий таркиб устидан кундалик назоратни кучайтириш, ходимларнинг хизмат фаолияти, ижтимоий ва руҳий ҳолатини инобатга олган ҳолда вазифалар юклаш зарурлиги қатъий таъкидланди. Шунингдек, ички ишлар органларини янада профессионал ва халқчил тизим сифатида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:57

    Бухорода Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси аниқланди

    Ушбу модда Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган ва Бухоро шаҳар ҳудудида яширин жойда сақланган.

    'Наманганда вояга етмаганлар иштирокидаги ноқонуний диний таълим ҳолати ўрганилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Наманганда вояга етмаганлар иштирокидаги ноқонуний диний таълим ҳолати ўрганилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий муносабат билдирди.

    'Грецияда мигрантлар қайиғи чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:20

    Грецияда мигрантлар қайиғи чўкиб кетди

    Крит ороли яқинида ноқонуний мигрантлар бўлган қайиқ ҳалокатга учраши оқибатида камида 14 нафар Миср фуқароси ҳалок бўлди.

    'Россияда 10 ёшли болани ўлдирган ўсмирнинг янги видеолари тарқалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Россияда 10 ёшли болани ўлдирган ўсмирнинг янги видеолари тарқалди

    Видеоларда гумонланувчининг миллатчилик руҳидаги қарашлари ва зўравонликни тарғиб қилувчи фикрлари акс этган.

    '10 ойда 237 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайси давлатга саёҳат қилгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    10 ойда 237 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайси давлатга саёҳат қилгани айтилди

    2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистон фуқароларининг Саудия Арабистонига сафари кескин ошди.

    'Тошкент метросида йўловчи сабаб поезд ҳаракати тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Тошкент метросида йўловчи сабаб поезд ҳаракати тўхтатилди

    Метро вагонида эшик механизмини ишдан чиқарган йўловчи сабаб барча йўловчилар бекатга туширилди.