АсосийЖамият

Тошкент метросида йўловчи сабаб поезд ҳаракати тўхтатилди

Метро вагонида эшик механизмини ишдан чиқарган йўловчи сабаб барча йўловчилар бекатга туширилди.

'Тошкент метросида йўловчи сабаб поезд ҳаракати тўхтатилди'ning rasmi

Тошкент метрополитени матбуот хизматининг маълум қилишича, 16 декабрь куни соат 16:23 да “Мустақиллик майдони” бекатидан “Пахтакор” томонга ҳаракатланиши керак бўлган 16-сонли поездда носозлик юзага келган. Йўловчилардан бири эшиклар ёпилаётган пайтда вагонга киришга уринган ва натижада эшикни ҳимоя қилувчи механизм ишдан чиққан.

Машинист носозликни бартараф этган бўлса-да, муаммо кейинги бекатга етмасдан яна такрорланган. Шундан сўнг йўриқномага мувофиқ, барча йўловчилар бекатга туширилган ва ҳаракат таркиби электродепога олиб кетилган.

“Тошкент метрополитени” ДУК йўловчиларни метро объектларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб, эшикларни мажбуран очмаслик ва метро мулкига зарар етказмасликни сўради. Қоидаларга амал қилиш барча йўловчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаши таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нетаньяху тирик'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 17:13

    Нетаньяху тирик

    У хавфсизлик бўйича ёпиқ учрашув ўтказди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 12:05

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди

    2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушди.

    'Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 11:30

    Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён номига йўллаган мактубида Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2026 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.