АсосийЖамият

Наманганда болаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчилар жазоланди

Ижтимоий тармоқларда Damas автомобили пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган болаларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйган тасвирлар тарқалган эди.

'Наманганда болаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчилар жазоланди'ning rasmi

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар беришича, ҳолат Наманган вилоятида юз берган. Суриштирув натижасида Damas ҳайдовчиси аниқланиб, автомашина жарима майдонига қўйилган.

Ҳайдовчи ўз изоҳида шундай деган: “9 декабрь куни соат 8:15 ларда автомобилимда кетаётганимда, ъпешеходъни кўрмай қолганимда, машиналар орасидан ёш болалар югуриб кетди. Ўзим ҳам қўрқиб кетдим. Машиналарни парковка қилаётганда пиёдалар ўтиш йўлагида ҳушёр бўлишингизни, иложи бўлса, ана шу ерларга парковка қилмасликни сўраб қоламиз. Бундай ҳолатнинг такрорланишини хоҳламаймиз.”

Тасвирлардан кўринишича, хавфли вазиятнинг юзага келишига пиёдалар ўтиш йўлаги олдида Spark автомобилининг тўхташ қоидасини бузиб қолдирилгани ҳам сабаб бўлган. Агар Spark ҳайдовчиси қоидабузарлик қилмаганида, Damas ҳайдовчиси болаларни олдиндан кўрган бўларди.

Ҳолат юзасидан Damas ва Spark ҳайдовчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённомалар расмийлаштирилган.

Аввалроқ Самарқандда ҳам мактаб ўқувчиси Damas автомобили томонидан болаларни уриб юборилиш хавфи остида қолган эди.

    Бошқа янгиликлар