АсосийЖамият

Жаҳон банки ўзбекистонликлар шароитини яхшилаш учун 250 млн доллар ажратди

Дастур жами 3,6 миллион аҳоли яшайдиган 16 та стратегик муҳим туман ва шаҳарни қамраб олади.

'Жаҳон банки ўзбекистонликлар шароитини яхшилаш учун 250 млн доллар ажратди'ning rasmi

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш пакетини тасдиқлади. Ушбу маблағлар “Шаҳарларда яшаш ва унумдорликни ошириш учун қулай шароитлар яратиш” (Livable and Productive Cities Program — LPCP) дастури доирасида йўналтирилади.

Қайд этилишича, молиялаштириш мамлакатнинг 16 та туман ва шаҳрида аҳоли ҳамда бизнес учун муниципал инфратузилма ва хизматларни ривожлантиришга хизмат қилади. Ҳозирда Ўзбекистондаги 37 миллион аҳолининг ярмидан кўпи шаҳарларда яшайди, 2050ийилга бориб бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиши кутилмоқда. Урбанизация жараёнининг жадаллашуви шаҳарларни режалаштириш ва бошқариш, инфратузилма ҳамда коммунал хизматларни такомиллаштириш заруратини юзага келтирмоқда.

Маълум қилинишича, шаҳарларнинг назорасиз ўсиши, эскирган инфратузилма, сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдаланиш имкониятларининг чекланганлиги аҳоли турмуш сифати ва бизнес унумдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу муаммолар табиий-иқлимий фавқулодда ҳолатлар таъсирида янада кучаймоқда.

Мазкур масалаларга ечим топиш мақсадида ҳукумат 2025 йилда ҳудудларни жадал комплекс ривожлантириш давлат дастурини ишга туширган. Дастур жами 3,6 миллион аҳоли яшайдиган 16 та стратегик муҳим туман ва шаҳарни қамраб олади.

Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган LPCP  дастури ушбу давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайди. Дастур доирасида Янгийўл ва Марғилон шаҳарлари, шунингдек, Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот ва Ҳазорасп туманларида инфратузилмани ривожлантириш режалаштирилган.

LPCP дастури Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Дастур аҳоли ва бизнеснинг муниципал инфратузилма ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ҳудудларни ривожлантириш бўйича бош режа ва инвестиция режаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар салоҳиятини оширишни кўзда тутади. Дастур доирасида ерларнинг олиб қўйилиши ёки фуқароларнинг мажбурий кўчирилишига олиб келадиган лойиҳалар молиялаштирилмайди.

2030 йилга келиб, LPCP дастури орқали 16 та туман ва шаҳарда қарийб 1 миллион аҳолининг турмуш шароитларини тўғридан-тўғри яхшилаш режалаштирилган. Дастур 300 минг кишининг транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, 400 минг аҳоли учун жамоат жойлари ва боғларни ривожлантиришни назарда тутади. Шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида қурилиш соҳасида 10 мингга яқин вақтинчалик иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бекободда ИИБ ходими ЙТҲда одам ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:44

    Бекободда ИИБ ходими ЙТҲда одам ўлимига сабаб бўлди

    Айрим манбаларда марҳумнинг жасадини Сирдарёга оқизиб юборилгани айтилмоқда.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:35

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Марказий банк 16 декабрдан амал қиладиган хорижий валюталарнинг янги расмий курсларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:11

    Ўзбекистон 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди

    2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:40

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Жидда шаҳрига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг расмий сафари доирасида қатор муҳим учрашувлар ташкил этилди.

    'Қорақалпоғистонда ис газидан уч киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    Қорақалпоғистонда ис газидан уч киши ҳалок бўлди

    Фожиа 13 декабрь куни Хўжайли туманининг “Саманкўл” ОФЙ Қамисшоли аҳоли пункти Фахрийлар кўчасида жойлашган ижарадаги уйда содир бўлган.

    'Тошкентда уйини таъмирлаётган фуқаро ертўладан граната ва қуролларни топди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:27

    Тошкентда уйини таъмирлаётган фуқаро ертўладан граната ва қуролларни топди

    Тезкор суриштирувлар давомида мазкур қурол-яроғ ва портловчи моддалар фуқаронинг марҳум отасига тегишли экани маълум бўлган.