Португалия ва Колумбияга қарши ўйинларда Ўзбекистон учун ажратилган чипталар 140–700 доллар оралиғида сотилмоқда.
ФИФА 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун чипталар нархини гуруҳ босқичи қуръасидан кейин қайта кўриб чиқди. Натижада талаби юқори бўлган ўйинлар бўйича тарифлар кескин кўтарилди: айрим оддий ўйинларга ажратилган чипталар 700 доллар, финал учун пастки қаватдаги жойлар эса 8 680 доллар қилиб белгиланди. Бу октябрь ойидаги нархдан қарийб 2 минг долларга қиммат.
ФИФА ҳозир тасодифий танлов — лотерея асосидаги сотув босқичини бошлаган. Мухлислар аввал ариза топширади, кейин ФИФА тасодифий равишда айримларини танлайди ва чипталар тўғридан-тўғри картадан тўлаб берилади. Аризалар 2025 йил 13 январгача қабул қилинади.
Нархларнинг ошишига асосий сабаб — кучли жамоалар иштирокидаги ўйинларга бўлган талабнинг юқорилиги. ФИФА 104 та ўйиннинг 80 тасида 1-категория нархларини оширган, айрим учрашувларда бу кўрсаткич 71 фоизгача етган.
Ўзбекистон ўйинлари учун нархлар “Оқ бўрилар” иштирокидаги ўйинлар ҳам юқори талаб туфайли қиммат тоифага киритилган.
- Ўзбекистон — Колумбия: энг арзон чипта 220 доллар, энг қиммати 600 доллар.
- Ўзбекистон — Португалия: энг арзон чипта 265 доллар, 1-категория 700 доллар.
- Ўзбекистон — (Конго/Ямайка/Янги Каледония): минимал нарх 140 доллар, 1-категория 450 доллар.
Ўзбекистон илк ўйинини Мексикадаги “Атстека” стадионида Колумбияга қарши ўтказади. Иккинчи тур — АҚШдаги “НРГ” стадионида Португалияга қарши, сўнгги баҳс эса Атлантадаги “Мерседес-Бенз” стадионида бўлиб ўтади.
ФИФА нархлар 13 январгача амал қилишини маълум қилган. Шундан кейин яна ўзгариш бўлиши мумкин.






