АсосийЖамият

Инклюзив жамият сари — янги имкониятлар майдони

Пойтахтимиздаги “City palace” меҳмонхонасида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Инклюзив жамият сари” Форуми ташкил этилди.

'Инклюзив жамият сари — янги имкониятлар майдони'ning rasmi

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ўзбекистон–2030” стратегияси ҳамда ЎзЛиДеПнинг “Беш мақсад – беш юз вазифа” сайловолди Дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партия томонидан “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим, бандлик, ижтимоий ҳаёт ва инфратузилмада тенг имкониятларга эга бўлишини таъминлашга қаратилди.

Қайд этилганидек, лойиҳа доирасида мамлакатимиз бўйлаб 60 дан ортиқ тадбир ўтказилди. Уларда 6340 нафар фуқаро иштирок этди. Учрашувларда кўтарилган 84 та муаммо жойида ижобий ҳал этилди. Давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари асосида ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, 711 та овозли светофорлар ўрнатилди, 208 та кўча тротуар ва йўлаклари қайта жиҳозланиб, Тошкент метросида 45 та кўтариш мосламаси ўрнатилди. Мингдан ортиқ автобус ва электробус инклюзив жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, 656 та инклюзив боғча гуруҳлари ташкил этилиб, мактаблардаги инклюзив синфлар сони 947 тадан 2,8 мингтага етказилди. 2,5 минг нафар махсус педагог ва ассистент-педагоглар фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, лойиҳа иштирокчилари Қирғизистон ва Эронда бўлиб ўтган халқаро анжуманларда иштирок этди. Қўқон шаҳрида ўтган II Халқаро ҳунармандлар фестивалида ногиронлиги бўлган ҳунармандлaр фаол иштирок этиб, бир қатор совринли ўринларни қўлга киритди.

Форум доирасида лойиҳани янада оммалаштириш учун қатор таклиф-ташаббуслар ҳам илгари сурилди. Жумладан, давлатлараро тўсиқсиз “Инклюзив туризм”ни ривожлантириш, инклюзив таълим учун инфратузилма ва шароитларни яхшилаш, ногиронлиги бўлган ёшлар учун IT соҳасида квоталар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш бўйича илгари сурилган ташаббуслар имконият чекланган фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратади.

Шунингдек, жамоат транспортида таълим муассасаларига қатнаш учун бепул ижтимоий карталар жорий этиш, меҳнат бозорига тенг ҳуқуқли кириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда киноматериалларни тифло-изоҳ ва сурдотаржимон билан таъминлашни кенгайтириш каби таклифлар ҳам форум иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Форум якунида муҳокама қилинган барча масалалар бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғона водийсида “метан заправка”лар ўчса, газ контейнерлар орқали етиб боради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Фарғона водийсида “метан заправка”лар ўчса, газ контейнерлар орқали етиб боради

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, 2025–2026 йилги қиш мавсумида водийдаги газ тақчиллигини бартараф этиш учун икки ечим ишлаб чиқилди.

    'АОКA тугатилгач, ОАВ устидан назорат янги инспекцияга топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:00

    АОКA тугатилгач, ОАВ устидан назорат янги инспекцияга топширилди

    Хўш, инспекциянинг вазифаларига нималар киради?

    'Сурхондарё ва Тошкентда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари   аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:25

    Сурхондарё ва Тошкентда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди

    Ҳозирда барча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилган.

    'Олтин медаль соҳибларига 1 млрд сўмдан ортиқ пул мукофоти берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:49

    Олтин медаль соҳибларига 1 млрд сўмдан ортиқ пул мукофоти берилади

    Олтин медаль тайёрлаган устозлар учун ҳам алоҳида рағбат пули белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Кўксаройда дарахт экди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:43

    Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Кўксаройда дарахт экди

    Шавкат Мирзиёев ва Сантьяго Пенья дўстлик ҳамда ҳамкорлик рамзини барпо этди.

    'Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2025 21:34

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказиб 30 йиллиги билан табриклади.