АсосийЖамият

Сурхондарё ва Тошкентда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди

Ҳозирда барча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилган.

'Сурхондарё ва Тошкентда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари   аниқланди'ning rasmi

ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда 1985 йилда туғилган Термиз шаҳри фуқароси “Кобальт” русумли автомобилида 50 кг 978 г гашиш олиб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинди. Текширув давомида унинг яшаш уйидан қўшимча 186 г гашиш топилган.

Унинг 1986 йилда туғилган Шеробод туманидаги жиноий шериги ҳам қўлга олинган. Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар Афғонистонлик курьерлар орқали айланма йўллардан мамлакатга олиб кирилган ва сотиш режалаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинганлардан бири илгари наркотик савдоси, иккинчиси эса фирибгарлик учун судланган.

Тошкент шаҳрида ўтказилган бошқа тадбирда эса Учтепада яшовчи, 2000 йилда туғилган шахс “Телеграм” орқали синтетик моддалар савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланиб, 225 г “Альфа ПВП” билан қўлга олинди.

Шундан сўнг унинг 2005 йилда туғилган таниши ҳам 2 дона “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситаси билан ушланган. У мазкур дорини Мирзо Улуғбек туманидаги дорихонадан сотиб олганини айтган.

Тадбир давомида дорихонанинг норасмий сотувчиси 14 дона “Регапен”ни 1,2 млн сўмга сотаётган пайтида қўлга олинди. Ёрдамчи омбордан эса ҳужжатсиз сақланаётган 20 200 дона “Габатан”, 823 дона “Регапен”, 100 дона “Галара”, 4 дона “Торгабалин” каби кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди.

Ҳозирда барча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилган, уларга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:44

    Тошкентда кучли шамол ва ёғингарчилик кутилмоқда

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишга чақирди.

    'Ўзбекистон кредит фоизлари юқорилиги бўйича дунёда ТОП-3 га кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:41

    Ўзбекистон кредит фоизлари юқорилиги бўйича дунёда ТОП-3 га кирди

    “Trading Economics” маълумотларига кўра, Ўзбекистонда кредит ставкалари дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда.

    'Жиззахда таълим бўлими бошлиғи пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:32

    Жиззахда таълим бўлими бошлиғи пора билан ушланди

    Жиззах вилоятида мактабгача таълим ташкилотида текширув ўтказмаслик эвазига пул талаб қилган мансабдор тезкор тадбирда қўлга олинди.

    'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:41

    Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

    Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:38

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 26 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.