АсосийБу қизиқ

2024 йил қурол савдоси рекорд даражага чиқди

Энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчи компаниянинг даромади ўтган йили 679 миллиард долларни ташкил этган.

'2024 йил қурол савдоси рекорд даражага чиқди'ning rasmi

2024 йилда дунёда қурол савдоси тарихий кўрсаткичга етди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюркнинг айтишича, йирик ҳарбий компаниялар даромади кескин ошишига Украина ва Ғазодаги урушлар, глобал кескинликлар ҳамда давлатлар ҳарбий харажатларининг кўпайиши сабаб бўлган.

Ташкилот маълумотларига кўра, энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчи компания ўтган йили 679 миллиард доллар даромад қилган. Тюрк Геневадаги учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳаси етарлича молиялаштирилмаётганини, босимлар кучайганини таъкидлади. Унга кўра, Ғазо ҳали ҳам мислсиз азоб-уқубатлар ҳудуди бўлиб қолмоқда, ҳужумлар тўлиқ тўхтагани йўқ.

Шунингдек, Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан ҳужумлар ортгани, Суданда қуролли тўқнашувлар аҳолига жиддий зарар келтираётгани қайд этилди. Украинада тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони эса бир йилда 24 фоизга ошган.

БМТ молиялашувидаги 90 миллион долларлик танқислик туфайли 300 та иш ўрни қисқаргани ва Конго, Колумбия, Мянма, Тунис каби давлатлардаги муҳим лойиҳалар тўхтагани маълум қилинди. Тюркнинг таъкидлашича, айрим тинчликка оид келишувлар амалга оширилса-да, улар аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаяпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 01:01

    Бугун ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 12 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво  маълумотларини эълон қилди.

    'Бугун қаерларда қор ёғиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 11.12.2025 07:57

    Бугун қаерларда қор ёғиши айтилди

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 16 даража илиқ бўлади.

    'Каъбада суратга тушиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилдими?'ning rasmi

    Бу қизиқ 10.12.2025 12:12

    Каъбада суратга тушиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилдими?

    Расмий идоралар ҳеч қандай янги чеклов киритмаганини айтмоқда.

    'Хитойда 200 млн йил аввалги 20 дан ортиқ динозавр изи топилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 10.12.2025 08:53

    Хитойда 200 млн йил аввалги 20 дан ортиқ динозавр изи топилди

    Топилмалар ҳудудда динозаврлар узоқ вақт яшаганини кўрсатмоқда.

    'Бугун ҳам айрим жойларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 10.12.2025 01:08

    Бугун ҳам айрим жойларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Доллар расмий курси 12 минг сўмдан ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 09.12.2025 16:15

    Доллар расмий курси 12 минг сўмдан ошди

    Марказий банк 10 декабрь учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилди.