АсосийЖамият

2026 йилдан Ўзбекистонда ягона QR-код орқали тўлов қабул қилиш мажбурий бўлади

Президентнинг 10 декабрда қабул қилинган фармонига кўра, мамлакатда барча савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналар электрон тўловларни ягона QR-код орқали қабул қилишга ўтади.

'2026 йилдан Ўзбекистонда ягона QR-код орқали тўлов қабул қилиш мажбурий бўлади'ning rasmi

Ҳужжатда қайд этилишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб барча компаниялар банклар томонидан генерация қилинадиган ягона QR-код орқали электрон тўловларни қабул қилишни йўлга қўяди.

2026 йилнинг 1 июлидан эса бу талаб мажбурий кучга эга бўлади. QR-код қўлланмаслиги савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади ва тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Фармонда шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ташқи савдо шартномалари доирасида бир хил турдаги товарларга мослик ва экологик сертификат бир йиллик муддатга фақат бир маротаба берилиши белгилаб қўйилган.

    Бошқа янгиликлар