АсосийЖамият

Ўзбекистонга Хитойдан 50 дан ортиқ янгидронлар олиб келинади

Президент Мирзиёевнинг соҳа мутахассислари билан учрашувида айтилишича, қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш кенгайиб, келаси йилда яна ўнлаб замонавий техникалар харид қилинади.

'Ўзбекистонга Хитойдан 50 дан ортиқ янгидронлар олиб келинади'ning rasmi

Келгуси йилда Ўзбекистон Хитойдан 50 дан ортиқ замонавий агродронларни олиб келади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ходимлар билан учрашув чоғида маълум қилди.

Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган махсус дрон маркази мутахассис тайёрлаш, хизмат кўрсатиш ва техникаларни тўлиқ сервис билан таъминлаш имконини яратган. Жорий йилнинг ўзида 100 дан ортиқ дрон ёрдамида экинлар мониторинги ва илғор агротехник тадбирлар бажарилган.

Маълум қилинишича, келаси йилда ҳар бир вилоятда камида икки тадан дрон мобил комплекси ташкил этилади. Шунингдек, агродронлар учун рухсат этилган юк кўтариш оғирлиги 100 килограммдан 250 килограммгача оширилади.

“Қишлоқ хўжалигига рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кириб келаётгани, кам харажат билан юқори ҳосил олаётган фермерлар сони ортаётгани мени хурсанд қилади”, — деди давлат раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:41

    Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

    Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:38

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 26 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

    'Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 16:51

    Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди

    Музейда реконструкция ва янги экспозиция яратиш ишлари бошланиши муносабати билан ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

    'Сирдарёда қутургани айтилган ит ваҳшийларча калтакланди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:36

    'Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:03

    Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди

    Осмонда бир вақтнинг ўзида 6 та сайёра саф тортади, улардан 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин.