АсосийДунё

Хитойда пора олган амалдор қатл этилди

“China Huarong International Holdings”нинг собиқ раҳбари осиб ўлдирилди.

'Хитойда пора олган амалдор қатл этилди'ning rasmi

Хитойда 9 декабрь куни компаниянинг собиқ бош директори Бай Тянхуй 1,1 миллиард юань (тахминан 156 миллион доллар) пора олгани учун қатл этилди.

Тергов маълумотларига кўра, у 2014–2018 йилларда юқори лавозимларидан фойдаланиб, катта суммада пул ва активларни ноқонуний қабул қилиб келган.

Бай Тянхуй 2024 йил май ойида ўлим жазосига ҳукм қилинган, февралдаги апелляцияси рад этилганидан кейин ҳукм Олий суд томонидан тасдиқланган. Маҳкумнинг оиласи воқеага изоҳ беришдан бош тортди.

Бу қатл Хитойнинг молия секторидаги кучайтирилган коррупцияга қарши кураш жараёнидаги навбатдаги йирик иш бўлди.

2021 йилда “Ҳуаронг” собиқ раиси Лай Сёмин 1,79 миллиард юан пора олганликда айбланиб қатл этилгани эслатиб ўтилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон фуқаролигини олган қиз WTA 125 турнири чемпиони бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:06

    Ўзбекистон фуқаролигини олган қиз WTA 125 турнири чемпиони бўлди

    Ушбу ғалаба теннисчининг Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ҳолда эришган илк йирик ютуғи сифатида тарихга кирди.

    'Тошкентда бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:15

    Тошкентда бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди

    Беморнинг яқинлари клиникани бепарволикда айбламоқда.

    'Тошкентда 13 ёшли жияни орқали қорадори ташитган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Тошкентда 13 ёшли жияни орқали қорадори ташитган аёл қўлга олинди

    Тезкор тадбирда 150 млн сўмлик 1,3 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди.

    'Зеленский: “АҚШнинг тинчлик режаси 28 банддан 20 тага қисқарди”'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:05

    Зеленский: “АҚШнинг тинчлик режаси 28 банддан 20 тага қисқарди”

    Украина раҳбари режа қайта кўриб чиқилгани ва муросага қаратилгани ҳақида маълум қилди.

    'Гоада тунги клуб ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 22:02

    Гоада тунги клуб ёниб кетди

    Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан 25 киши ҳалок бўлди.

    'АҚШ Конгресси рекорд даражадаги мудофаа бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё 08.12.2025 16:46

    АҚШ Конгресси рекорд даражадаги мудофаа бюджети лойиҳасини кўриб чиқмоқда

    2026 молиявий йил учун АҚШ мудофаасига 901 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган