АсосийЖамият

Ер сотувига оид коррупцион схемалар фош этилди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

'Ер сотувига оид коррупцион схемалар фош этилди'ning rasmi

Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ноқонуний битимлар устидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта шахслар қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда бир нечта ноқонуний ҳолатлар аниқланган.

Оҳангарон туманидаги унитар корхона юристи ўз танишлари орқали Нураффшон шаҳрида паррандачилик учун ажратилган 90 сотих ер майдонини 250 минг долларга “сотиб беришини” айтган. Шунингдек, ерда коттежлар қуришга рухсат олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига қўшимча 30 минг доллар сўраган. У аванс сифатида 40 минг доллар олаётганда қўлга олинган.

Қашқадарёда эса газ таъминоти бўлими ходими давлат захирасидаги 1 гектар ерни 500 миллион сўмга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олганида ушланган.

Бошқа ҳолатда, Бухорода маклерлик билан шуғулланувчи, илгари судланган шахс 1 250 квадрат метрли кўчмас мулк тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 14 минг доллар талаб қилгани учун қўлга олинган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, шунингдек, ишга алоқадор бошқа шахслар ҳам аниқланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:41

    Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

    Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:38

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 26 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

    'Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 16:51

    Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди

    Музейда реконструкция ва янги экспозиция яратиш ишлари бошланиши муносабати билан ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

    'Сирдарёда қутургани айтилган ит ваҳшийларча калтакланди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:36

    'Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:03

    Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди

    Осмонда бир вақтнинг ўзида 6 та сайёра саф тортади, улардан 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин.