АсосийЖамият

Қашқадарёда ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринганларга жазо белгиланди

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатган икки фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.

'Қашқадарёда ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринганларга жазо белгиланди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида йўл-патруль хизмати инспекторининг шаъни ва обрўйига путур етказиш мақсадида видеоматериал тарқатган икки нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

Расми маълумотларга кўра, фуқаролардан бири 10 суткага, бошқаси эса 7 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Мазкур ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилиб, қонун доирасида тегишли чора кўрилгани айтилмоқда.

Мутасаддилар фуқароларга мурожаат қилиб, ҳар қандай шахсни атайлаб обрўсизлантириш ёки ёлғон маълумот тарқатиш қонуний жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:41

    Аббос Ароқчи: “Агар раҳбар ўлдирилса ҳам, тизим барқарор қолади”

    Эрон ТИВ раҳбари мамлакат бошқарув тизими алоҳида шахсларга боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:38

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 26 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонадаги боғчада болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 19:05

    Фарғонадаги боғчада болани ток урди

    Ҳодиса оқибатида боланинг соғлиғига жиддий зарар етгани айтилмоқда.

    'Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 16:51

    Темурийлар тарихи давлат музейи реконструкция сабаб вақтинча ёпилди

    Музейда реконструкция ва янги экспозиция яратиш ишлари бошланиши муносабати билан ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

    'Сирдарёда қутургани айтилган ит ваҳшийларча калтакланди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:36

    'Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди'ning rasmi

    Жамият 25.02.2026 15:03

    Бугун ўзбекистонликлар сайёралар парадини кузатди

    Осмонда бир вақтнинг ўзида 6 та сайёра саф тортади, улардан 4 тасини оддий кўз билан кўриш мумкин.