АсосийДунё

Қодиров “Грозний-Сити” га ҳужумдан сўнг Украинага жавоб ваъда қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина дронлари осмонўпар мажмуага зарба берганидан кейин Киевга “совға” тайёрлаётганини билдирди.

'Қодиров “Грозний-Сити” га ҳужумдан сўнг Украинага жавоб ваъда қилди'ning rasmi

Ҳужум оқибатида бинонинг юқори қаватлари шикастланган, аммо талафотлар қайд этилмади.

Чеченистон етакчиси Телеграмъдаги мурожаатида “Грозний-Сити”даги баланд бинолардан бирига дрон ҳужуми амалга оширилганини тасдиқлади. Унинг айтишича, бу Украина томонидан тинч аҳолига босим ўтказиш ва қўрқитиш уринишидир.

Қодиров бу ҳаракатни “жанг майдонидаги муваффақиятсизликни фуқаролик объектларига зарба бериш орқали қоплашга уриниш” деб баҳолади ва Украина “жавобни узоқ кутмаслигини” таъкидлади.

5 декабрь куни содир бўлган ҳужум ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда акс этган — зарба тахминан 28-қаватга тўғри келгани, бир неча қават фасади вайрон бўлгани ва ёнғин чиққани кўринади.

Маълумот учун, “Грозний-Сити” мажмуаси Грозний марказида жойлашган етти осмонўпар бинодан иборат бўлиб, баландлиги 18–40 қаватгача, энг баланд минораси 145 метрни ташкил қилади. Мажмуа 2007–2011 йилларда қурилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ПМ2.5 миқдори меъёрдан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:25

    Тошкентда ПМ2.5 миқдори меъёрдан ошди

    6 декабрь соат 09:00 ҳолатига кўра, автоматик станциялар маълумотлари Тошкент ҳавосида PM2.5 заррачалари рухсат этилган меъёрдан юқори эканини кўрсатди.

    'Андижонда 5 минг донадан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланиши тўхтатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:58

    Андижонда 5 минг донадан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланиши тўхтатилди

    Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган кучли таъсир қилувчи дорилар Сирдарё ДХХ ва Божхона қўмитаси ўтказган тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

    'Фарғонада фирибгарлик ва пора билан боғлиқ икки ҳолат фош қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:10

    Фарғонада фирибгарлик ва пора билан боғлиқ икки ҳолат фош қилинди

    Риштонда кадастр бўлими инспектори фуқарога жарима қўлламаслик эвазига пора талаб қилгани, яна бир ҳолатда эса давлат муассасаси ходимлари тендер ғолибидан пул сўрагани аниқланди.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:49

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 6 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'АҚШ Кариб денгизида навбатдаги наркокема йўқ қилинди'ning rasmi

    Дунё 05.12.2025 15:33

    АҚШ Кариб денгизида навбатдаги наркокема йўқ қилинди

    АҚШ ҳарбийлари Кариб минтақасида наркотрафик йўналишида ҳаракатланган яна бир кемани нишонга олди. Операция мудофаа вазирининг кўрсатмаси билан амалга оширилган.