АсосийДунё

АҚШ Кариб денгизида навбатдаги наркокема йўқ қилинди

АҚШ ҳарбийлари Кариб минтақасида наркотрафик йўналишида ҳаракатланган яна бир кемани нишонга олди. Операция мудофаа вазирининг кўрсатмаси билан амалга оширилган.

'АҚШ Кариб денгизида навбатдаги наркокема йўқ қилинди'ning rasmi

АҚШнинг Southern Spear қўшма оператив гуруҳи 4 декабрь куни наркотик ташиётгани аниқланган кемага зарба берилганини маълум қилди. Жанубий қўмондонликка кўра, разведка кема наркотрафик учун машҳур йўналишда ҳаракатлангани тасдиқлангач, мудофаа вазири Пит Ҳегсет буйруқ берган.

Ҳужум натижасида кемадаги “тўрт нафар наркотеррорчи” йўқ қилингани айтилмоқда.

Бу охирги ойларда АҚШнинг минтақадаги навбатдаги шундай операцияси. Октабрда Президент Доналд Трамп Венесуэла яқинида наркокема йўқ қилин ганини эълон қилган, орадан кўп ўтмай, АҚШ томон йўналган йирик сувости кемаси ҳам нишонга олингани айтилганди.

Шундан сўнг Кариб денгизида бир қатор зарбалар берилган, ноябрь ойида эса Америка авиация зарба гуруҳи 4 минг ҳарбий хизматчи билан минтақага киргани ҳақида хабар берилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ 30 дан ортиқ давлатга саёҳат тақиғини кенгайтиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:13

    АҚШ 30 дан ортиқ давлатга саёҳат тақиғини кенгайтиради

    Трамп маъмурияти хавфсизлик сабабларини кўрсатган ҳолда тақиқ қўлланиладиган мамлакатлар рўйхатини сезиларли кенгайтиришни режалаштирмоқда.

    'Россия Фанлар академияси ходими давлат хоини деб топилиб, 21 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 04.12.2025 18:53

    Россия Фанлар академияси ходими давлат хоини деб топилиб, 21 йилга қамалди

    Шунингдек, унга 700 минг рубль жарима ва 2 йиллик озодликни чеклаш жазоси берилди.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Дунё 04.12.2025 04:44

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    “Ўзгидромет” 4 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Дунё 03.12.2025 22:45

    Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

    Тошкентга Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун келган Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегацияси Президент томонидан қабул қилинди.

    'Сирдарёдаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди'ning rasmi

    Дунё 03.12.2025 17:33

    Сирдарёдаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

    Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.