АҚШ Миллий хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг айтишича, Қўшма Штатлар саёҳат ва иммиграция чекловлари жорий этилган давлатлар сонини 30 дан оширади. Fox Неwсъга берган интервьюсида вазир бу борада аниқ рақамни айтмаган бўлса-да, президент Доналд Трамп мамлакатларни баҳолашда давом этаётгани, тақиқ эса иммигрантлар ҳам, нон-иммигрантларга ҳам бирдек татбиқ этилиши қайд этилди.
Ноэм янги рўйхатга қайси давлатлар қўшилиши ҳақида очиқлик киритмаган, аммо асосий сабаб сифатида ҳукумат барқарорлиги паст бўлган, ўз хавфсизлигини таъминлай олмайдиган мамлакатлар тилга олинди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Трамп 12 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тўлиқ тақиқловчи, яна 7 давлатга нисбатан эса чекловлар ўрнатган фармонни имзолаган эди. Бу чоралар “хорижий террорчилар” ва бошқа хавфсизлик таҳдидларига қарши ҳимоя сифатида изоҳланган.
Сўнгги ҳафталарда Оқ уй яқинида икки Миллий гвардиячининг отиб ўлдирилиши оқибатида Трамп маъмурияти миграция қоидаларини янада қатъийлаштиришга киришди. Шундан кейин президент айрим “учинчи дунё мамлакатлари”дан миграцияни тўхтатишини эълон қилган, 19 давлат фуқароларининг иммиграция аризаларини кўриб чиқиш эса вақтинча тўхтатилган эди.






