Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 5 фоиз бўлган бўлса, 2026 йилда 59 трлн сўмлик тақчиллик 3 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Қўчқоров таъкидлаганидек, тақчиллик доим бўлиши шарт эмас ва профитсит билан бюджетни бажариш ҳам ҳар доим яхши натижа бермаган. Олдинги йилларда кредит ва ислоҳотлар йўқлиги, сўм эркин конвертация қилинмаслиги ва мураккаб солиқ сиёсати бу ҳолатга сабаб бўлган.
Бюджет тақчиллигининг 3 фоиз даражасида бўлиши оптимал деб ҳисобланади: бу давлат қарзининг мўътадил ўсишини таъминлайди ва дефолт хавфини камайтиради.
Тақчиллик ўз вазифасини иқтисодий ўсиш ва фискал рағбатлантиришга хизмат қилганда бажаради. Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати бу йил 7 фоизидан кам бўлмайди, ХВЖ эса 7,3 бо бўлишини прогноз қилмоқда.






