АсосийЖамият

Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди

Пойтахт жамоат транспортида электрон тўлов тизимига ўтиш жараёни кучайган сари чиптасиз юриш ҳолатлари бўйича назорат ҳам қатъийлашмоқда.

'Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг январь—ноябрь ойлари давомида автобусларда йўл ҳақини тўламаган 19 632 нафар йўловчи аниқланган.

Транспорт назорати инспекцияси маълумотига кўра, уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси асосида БҲМнинг 10 фоизи — 41 200 сўм миқдорида жарима қўлланган.

Пойтахтда йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлаш мақсадида рейдлар кучайтирилган.

Эндиликда Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимлари ҳам йўл ҳақини тўламаган фуқароларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқига эга.

2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилган. Йўловчи нақд тўловни таклиф қилган тақдирда, ҳайдовчи уни қабул қилмаслиги лозим. Қоидабузарлик такрорланса, ҳайдовчи ҳам, йўловчи ҳам маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Шунингдек, барча автобусларга назорат камералари ўрнатилган. Пойтахт жамоат транспортида қатнов учун чекланган тариф 3 000 сўм этиб белгиланган, бироқ электрон тўлов орқали 1 700 сўм тўлаш имкони мавжуд.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда аҳоли яшаш хонадонида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:01

    Андижонда аҳоли яшаш хонадонида ёнғин чиқди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёнғин видеоси бўйича расмий маълумот берилди.

    'Қирғизистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    Қирғизистонда зилзила содир бўлди

    Ер силкиниши Наманган вилоятида 2 балл, 36 км куч билан сезилган.

    'Тошкентда автомобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Тошкентда автомобиль ёниб кетди

    Машинада нима сабабдан ёғин чиққани ҳақида маълумот очиқланмади.

    'Қибрайдаги иссиқхонада кунига 150 кг кўмир ёқилиши аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:50

    Қибрайдаги иссиқхонада кунига 150 кг кўмир ёқилиши аниқланди

    Саида Мирзиёева тунги рейдда муаммони ўз кўзи билан кўрди.

    'Тошкент шаҳри ва вилоятида 205 минг литрдан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.12.2025 20:43

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 205 минг литрдан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди

    Шунингдек, Сергели туманида ўрганилган 66 та газ тақсимлаш пунктидан 54 тасида белгиланган нормалардан ортиқча газ сизиб чиқиш ҳолати мавжудлиги ошкор бўлган.

    'Энди Ўзбекистонда ИИО ходимлари жамоат жойида қандай ҳолларда фуқаролар шахсини текшириши мумкин'ning rasmi

    Жамият 02.12.2025 19:39

    Энди Ўзбекистонда ИИО ходимлари жамоат жойида қандай ҳолларда фуқаролар шахсини текшириши мумкин

    Ходим шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётгани сабаби ва асосларини тушунтириб бериши шарт.