Соат 08:00 ҳолатига кўра, пойтахтнинг кўпгина ҳудудларида ҳавонинг ифлосланиш индекси (AQI) 70–99 ни ташкил қилмоқда, бу “умумий” (moderate) даражага тўғри келади.
IQAir маълумотларига кўра, PM2.5 зарралари концентрацияси тавсия этилган Европа ва ЖССТ меъёридан 3–8 баравар юқори. Шу билан бирга, аввалги кунларда ҳавонинг ифлосланиши “ўта хавфли” даражада бўлган.
Климатолог Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, мамлакатга кириб келган илиқ ҳаво массалари “инверсия” ҳодисасини блоклаган ва бу PM2.5 зарраларининг пойтахтдаги концентрациясини кескин пасайишига олиб келган.
Олдинроқ, “Узгидромет” ҳавонинг ифлосланишини айнан бу инверсия туфайли юзага келгани ҳақида маълумот берган эди.






