Тошкент шаҳри ва вилоятида заправкаларда назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
Қайд этилишича, текширилган 70 та АЁҚШдан 146 та намуналар олинган. Таҳлиллар натижасида, 18 та ҳолатда 205 389 литр нефть маҳсулотлари давлат стандарт талабларига мос келмаслиги, яъни сифатсиз экани маълум бўлган.
Қоидабузарликка йўл қўйган ёнилғи қуйиш шохобчаларига сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш бўйича кўрсатма берилган.
Шу билан бирга, Сергели туманида ўрганилган 66 та газ тақсимлаш пунктидан 54 тасида белгиланган нормалардан ортиқча газ сизиб чиқиш ҳолати мавжудлиги ошкор бўлган. Уларнинг 23 таси жойида бартараф этилди.






