АсосийДунё

Германияда “Бундесвер” учун мўлжалланган 20 минг дона ўқ-дори ўғирланди

Айни пайтда Германия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан кенг қамровли тергов олиб борилмоқда.

'Германияда “Бундесвер” учун мўлжалланган 20 минг дона ўқ-дори ўғирланди'ning rasmi

“Der Spiegel”нинг ёзишича, Германия Мудофаа вазирлиги тасдиғига кўра, Бундесвер учун мўлжалланган ўқ-дориларни олиб кетаётган транспорт компанияси ҳайдовчиси юк машинасини Бура шаҳри яқинидаги қўриқланмайдиган автотураргоҳда қолдирган. У тунни меҳмонхонада ўтказишга қарор қилган ва транспорт бир неча соат давомида назоратсиз қолган.

Шу вақт ичида номаълум шахслар тахминан 10 минг дона пистолет ўқи, 9,9 минг дона автоматлар учун мўлжалланган бўш ўқ ва кўзни ачиштирувчи гранаталарни ўғирлаб кетишган.

Мудофаа вазирлиги ҳодисани “жиддий хавфсизлик бузилиши” сифатида баҳолаб, бундай ўқ-дорилар учинчи шахслар қўлига тушмаслиги кераклигини таъкидлаган. Бундесвердаги манбаларга кўра, ўғирлик “олдиндан режалаштирилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас”.

Айни пайтда Германия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан кенг қамровли тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда ҳам қурол-яроғ савдоси билан шуғулланган уюшган гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кубада чивинлар орқали юқадиган касалликдан 33 киши вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:22

    Кубада чивинлар орқали юқадиган касалликдан 33 киши вафот этди

    Эпидемия мамлакатнинг оғир аҳволдаги соғлиқни сақлаш тизимига яна бир зарба бўлгани айтилмоқда.

    'Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиш учун муддат берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:28

    Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиш учун муддат берди

    Бироқ Оқ уй Венесуэла раҳбарининг зудлик билан истеъфосида қатъий позицияни сақлаб қолган.

    'Эркак оила қуришни таклиф қилган севгилисини тириклай ёқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:17

    Эркак оила қуришни таклиф қилган севгилисини тириклай ёқди

    Бунга у уйланган бўлганини сабаб сифатида кўрсатган.

    'Темур Кападзе “Навбаҳор”га бош мураббий бўлди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 16:08

    Темур Кападзе “Навбаҳор”га бош мураббий бўлди

    Индонезия терма жамоаси билан музокаралар олиб борган Темур Кападзе якунда Ўзбекистонда қолиб, “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолади.

    'Жануби-шарқий Осиёда кучли ёмғирлар 4 миллионга яқин аҳолига талафот етказди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 15:56

    Жануби-шарқий Осиёда кучли ёмғирлар 4 миллионга яқин аҳолига талафот етказди

    Индонезия, Малайзия ва Таиландда бир ҳафта давом этган шиддатли ёмғирлар, шамол ва кўчкилар оқибатида камида 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар эса уй-жойсиз қолди.

    'Мадуро АҚШ билан музокараларда истеъфога тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    Дунё 01.12.2025 14:57

    Мадуро АҚШ билан музокараларда истеъфога тайёрлигини билдирди

    Венесуэла президенти норасмий музокаралар чоғида 18 ойдан кейин лавозимини тарк этиш эҳтимоли борлигини айтди.