АсосийСпорт

Темур Кападзе “Навбаҳор”га бош мураббий бўлди

Индонезия терма жамоаси билан музокаралар олиб борган Темур Кападзе якунда Ўзбекистонда қолиб, “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолади.

'Темур Кападзе “Навбаҳор”га бош мураббий бўлди'ning rasmi

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 44 ёшли Темур Кападзени жамоанинг янги бош мураббийси этиб тайинлади.

Клуб матбуот хизматига кўра, мутахассис раҳбарият билан келгуси мақсад ва режалар юзасидан тўлиқ келишувга эришган ва томонлар ўртасида шартнома имзоланган. Кападзе бугундан жамоа билан ишлашни бошлайди.

Маълумот учун, “Навбаҳор”ни 2025 йилги мавсумда Шерзод Жўраев бошқарган ва жамоа чемпионатни 40 очко билан 7-ўринда якунлаган.

Темур Кападзе мураббийлик фаолияти давомида Ўзбекистон олимпия жамоаси ҳамда “Олимпик” клубини бошқарган. 2025 йил бошида Сречко Катанец соғлигидаги муаммолар сабаб истеъфога чиққанидан кейин у миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланганди.

Кападзе бош мураббий сифатида Ўзбекистонга тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини олиб берди.

Шундан сўнг ЎФА 2026 йилги мундиалга италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан чиқишни маъқул кўрган ва Кападзе жамоада ёрдамчи мураббий сифатида қолганди. Ноябр ойида у мустақил фаолиятга қайтиш ниятида терма жамоадан кетган.

Мутахассисга Индонезия терма жамоасидан жиддий қизиқиш бўлган ва бир неча бор музокаралар ўтказилганди. Бироқ Кападзе якунда Ўзбекистонда қолишни танлаб, “Навбаҳор” билан келишувга эришди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'FIFA Эрон ўйинларини АҚШдан кўчириш сўровини рад этди'ning rasmi

    Спорт 12.04.2026 15:59

    FIFA Эрон ўйинларини АҚШдан кўчириш сўровини рад этди

    FIFA президенти Жанни Инфантино ўйинлар қуръа бўйича белгиланган майдонларда ўтказилишини билдирди.

    'Арсеналнинг мағлубияти Манчестер Сити  учун чемпионлик пойгасини янада қизитди'ning rasmi

    Спорт 11.04.2026 16:10

    Арсеналнинг мағлубияти Манчестер Сити учун чемпионлик пойгасини янада қизитди

    Арсенал ўз майдонида Борнмутга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

    '"Ливерпуль" FA Кубогидан чиқиб кетди'ning rasmi

    Спорт 05.04.2026 12:41

    "Ливерпуль" FA Кубогидан чиқиб кетди

    Ван Дейк мухлисларидан узр сўради.

    'Синдоров Номзодлар турнирида пешқадамликни мустаҳкамламоқда'ning rasmi

    Спорт 04.04.2026 17:03

    Синдоров Номзодлар турнирида пешқадамликни мустаҳкамламоқда

    Ушбу турнирда у дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири саналган Вэй И устидан ишончли ғалабага эришди.

    'Ёнғин-қутқарув спорти бўйича республика босқичи ғолиблари аниқланди'ning rasmi

    Спорт 04.04.2026 07:32

    Ёнғин-қутқарув спорти бўйича республика босқичи ғолиблари аниқланди

    Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    'Синдоров Каруанани енгиб, Номзодлар турнирида якка пешқадамга айланди'ning rasmi

    Спорт 02.04.2026 02:39

    Синдоров Каруанани енгиб, Номзодлар турнирида якка пешқадамга айланди

    Ўзбекистонлик гроссмейстер Синдоров Кипрда ўтаётган нуфузли мусобақанинг 4-турида муҳим ғалабани қўлга киритди.