АсосийДунё

Россиянинг энг янги “Сармат” ракетаси синов чоғида портлади

Оренбург яқинидаги “Ясний” базасида содир бўлган портлаш Россиянинг кўп йиллардан бери ишлаб чиқаётган “Сармат” қитъалараро ракетасининг навбатдаги муваффақиятсиз синови экани айтилди.

'Россиянинг энг янги “Сармат” ракетаси синов чоғида портлади'ning rasmi

28 ноябрь куни “Ясний” шаҳри яқинида жойлашган стратегик ракета базасида кучли портлаш юз берди.

“Тhе Моscоw Тimes” ёзишича, гувоҳлар тасвирга олган видеода ракетанинг шахтадан кўтарилиб, ҳавода ёниб кетгани ва ерга қулаши, сўнг бинафша тусли улкан булут ҳосил бўлгани акс этган.

БМТнинг қуролсизланиш бўйича тадқиқотчиси Павел Подвиг портлаган ракета сатҳ жиҳатидан “Сармат” эканини билдирди. Россия ушбу ракетани 2013-йилдан бери ишлаб чиқмоқда, аммо у бир неча бор синовдан муваффақиятсиз ўтган. Ўтган йилги синовда ҳам ракета учирилган заҳоти портлаб, катта кратер ҳосил қилган эди.

Франция Стратегик тадқиқотлар жамғармаси эксперти Этьен Маркусга кўра, ҳарбийлар ракетани жорий йил якунига қадар сертификатлашга шошилмоқда, бироқ кетма-кет носозликлар бунга имкон бермаяпти. Бу сафарги синовда ракета шахтадан атиги 1 км узоқликда ерга қулагани айтилмоқда.

Баъзи экспертлар ракетанинг “Сармат” эмас, эски “Воевода” бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти. Бироқ мутахассисларнинг аксарияти видеода кўринадиган “совуқ учириш” усули “Сармат”га хос эканини таъкидлаган.

Кузатувчилар фикрича, портлаш “Сармат” дастурининг навбатдаги ортга силжиши бўлиб, Президент Путиннинг ракетани 2025-йилда қўшин таркибига топшириш ҳақидаги ваъдаси реал бўлмаслиги мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қуюқ туманнинг кучайишига ҳаво ифлосланиши сабабми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:23

    Қуюқ туманнинг кучайишига ҳаво ифлосланиши сабабми?

    Кўпчиликни қизиқтирган саволга Махсус комиссия жавоб берди.

    'Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:13

    Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди

    Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси фуқарони мансабдор танишлари орқали вилоят бошқармасига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани, бунинг эвазига эса 2 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

    'Индонезияда даҳшатли сув тошқини кузатилмоқда'ning rasmi

    Дунё 30.11.2025 21:19

    Индонезияда даҳшатли сув тошқини кузатилмоқда

    Қурбонлар сони кескин ошиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида қурбон бўлганлар сони 450 нафарга яқинлашгани айтилди.

    'Нетаньяху Исроил президентидан афв сўради'ning rasmi

    Дунё 30.11.2025 18:03

    Нетаньяху Исроил президентидан афв сўради

    Нетаньяху Исроил президентидан коррупция иши бўйича уни афв этишни сўраган.

    'АҚШда Covid-19 вакцинасидан 10 нафар бола вафот этди'ning rasmi

    Дунё 30.11.2025 14:43

    АҚШда Covid-19 вакцинасидан 10 нафар бола вафот этди

    Covid-19 вакцинасини олган ўн нафар гўдак ҳаётдан кўз юмди.

    'Трамп Венесуэла узра ҳаво ҳудуди ёпилишини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 30.11.2025 13:31