АсосийЖамият

Ҳаво яна 10 кун ёмон бўлиши мумкин

“Ўзгидромет” инверсия кучайишини маълум қилди.

'Ҳаво яна 10 кун ёмон бўлиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳаво сифати яқин 10 кун давомида ёмонлашиши мумкин. Бунга совуқ антициклон кучайиши ва узоқ муддатли инверсия сабаб бўлмоқда.

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, 29 ноябрдан бошлаб антициклон таъсири янада кучайиб, атмосфера босими кўтарилади, ҳаво ҳарорати эса пасаяди. Тунлари совуқ, кундузи эса нисбатан илиқ ҳаво кузатилиши мумкин.

Табиатдаги бундай тинч ва совуқ антициклон даврларида эрталабки қуюқ туман тушиши, ҳавода чанг ва тутун миқдори ортиши табиий ҳол, дея қайд этди мутахассислар.

Инверсия жараёнлари камида 5 декабргача давом этиши кутилмоқда. Шу даврда майда муаллақ заррачалар — PM консентрацияси ошиши мумкин, бу эса ҳаво сифатини сезиларли ёмонлаштиради.

Мутахассислар аввалроқ 24 ноябрь куни ҳаво яхшиланиши кутилганини эслатиб, аммо янгиланган прогнозга кўра инверсия 29 ноябрдан кейин ҳам сақланиб қолиши мумкинлигини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификат олди

    Вилоятдаги мактаб ўқувчиси ёш тоифасида инглиз тилидан миллий сертификат олиш бўйича рекорд янгилади.

    'Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Янгиҳаётда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

    Бугун тушдан кейин Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган корхоналардан бирида ёнғин чиқди.

    'Шерзод Кудбиев таққан қимматбаҳо соат муҳокамаларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    'Бухорода маст ҳайдовчи  Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Бухорода маст ҳайдовчи Lacetti’га урилиб, 3 ёшли болани ҳам уриб юборди

    15 апрель куни кечқурун Бухоро шаҳрида маст ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    'Ўқитувчиларга енгиллик: аттестация тўлови 50 фоизга камайтирилд'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:51

    Ўқитувчиларга енгиллик: аттестация тўлови 50 фоизга камайтирилд

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:48

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Самарқандда наркотаҳдидларга қарши кураш бўйича йирик халқаро форум ўтказилади.