АсосийДунё

Президент Жавоҳир Синдаровга уй совға қилди

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

'Президент Жавоҳир Синдаровга уй совға қилди'ning rasmi

Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Президент совғаси — 3 хонали хонадон билан тақдирланди.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. Спортчи мураббийлари эса пул мукофотларига сазовор бўлди.

Шунингдек, миллий терма жамоа аъзоси Жавоҳир Санжарбекович Синдоровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик иқтидорли шахматчи Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги финалида хитойлик гроссмейстер Вей Йини тай-брейкда 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакатимиз тарихида биринчи бўлиб ушбу мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Синдаров мусобақа давомида Никита Петров, Николас Теодору, Ю Янгйи, Фредерик Сване, Хосе Мартинес Алкантара ва Нодирбек Ёқуббоев каби кучли рақибларни енгиб, финалгача етиб келди.

Унинг ушбу муваффақияти Жавоҳир Синдаровга 2026 йил март ойида ўтказиладиган номзодлар турнирида иштирок этиш имконини беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'NASA Ойга супероғир ракета учирмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:34

    NASA Ойга супероғир ракета учирмоқчи

    Orion космик кемаси Флорида штатидаги Кеннеди космик марказида SLS (Space Launch System) супероғир ракетаси билан бирлаштирилди ва Artemis II миссияси учун тўлиқ тайёр ҳолга келтирилди.

    'Нукусда янги “Karakalpak Palace Hotel” фойдаланишга топширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:43

    Нукусда янги “Karakalpak Palace Hotel” фойдаланишга топширилди

    Лойиҳа ҳудуд тадбиркорларига берилган имтиёз ва енгилликлар эвазига амалга оширилди.

    'Ирландия аҳоли ўсиши ва миграция босими фонида қоидаларни кескин кучайтирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:11

    Ирландия аҳоли ўсиши ва миграция босими фонида қоидаларни кескин кучайтирди

    Янги тартиблар бошпана изловчилар, муҳожирлар ва фуқароликка талабгорлар учун қатор чекловларни жорий этади.

    'Имрон Хон қамоқхонада вафот этдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:47

    Имрон Хон қамоқхонада вафот этдими?

    Афғонистон ОАВ тарқатган маълумот ортидан тарафдорлар қамоқхона яқинида тўпланди.

    'Хитойда синов поезди 11 ишчини босиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:42

    Хитойда синов поезди 11 ишчини босиб кетди

    Юннан провинциясида юз берган ҳодисада яна икки киши жароҳат олган.

    'Роналду жамоадошларига қимматбаҳо соатлар совға қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:37

    Роналду жамоадошларига қимматбаҳо соатлар совға қилди

    Ҳар бир соатнинг қиймати 280–400 минг долларга баҳоланган.