АсосийЖамият

Хоразмда тиббиёт бирлашмалари 160 минг истеъмолчидан асоссиз олинган 230 млн сўмни қайтариши белгиланди

Рақобат қўмитаси қонунбузилишлар аниқлангач, мажбурий кўрсатмалар берди.

'Хоразмда тиббиёт бирлашмалари 160 минг истеъмолчидан асоссиз олинган 230 млн сўмни қайтариши белгиланди'ning rasmi

Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси тиббиёт муассасаларида пуллик хизматларни кўрсатиш тартиби юзасидан ўрганиш ўтказиб, бир қатор қонунбузилишларни аниқлади.

2023–2024 йиллар ва 2025 йил 1 июлигача бўлган даврни қамраган текширувлар давомида Янгибозор ва Гурлан туман тиббиёт бирлашмаларида асоссиз ҳақ олиш ҳолатлари қайд этилди.

Маълум бўлишича:

Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси 39 мингга яқин истеъмолчига 2 млрд сўмга яқин хизмат кўрсатган;

Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси эса 120 мингга яқин беморга деярли 3 млрд сўмлик хизмат кўрсатган.

Ўрганишлар давомида хизмат нархларига қўшимча солиқлар қўшилгани, шунингдек, беморлар реал фойдаланмаган дори-дармон ва тиббий буюмлар нархлари ҳам умумий ҳисобга киритиб юборилгани аниқланди. Бу орқали 160 мингга яқин истеъмолчидан 230 миллион сўмдан ортиқ ортиқча маблағ ундирилган.

Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан икки туман тиббиёт бирлашмаларига нисбатан иш қўзғатилиб, уларга:

асоссиз ундирилган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш;

келгусида қонун талабларига қатъий риоя қилиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алимент тўловчиларга чет элга чиқиш бўйича енгиллик берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:50

    Алимент тўловчиларга чет элга чиқиш бўйича енгиллик берилди

    Суғурта полиси мавжуд бўлса, вақтинчалик чек­лов тўхтатилади.

    'Ифлос ҳаво ҳомиладорларга икки баравар зарар етказмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Ифлос ҳаво ҳомиладорларга икки баравар зарар етказмоқда

    Мутахассислар ифлос ҳаводаги заррачалар она қони орқали ҳомилага тез етиб бораётганини билдирди.

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият 26.11.2025 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.