АсосийДунё

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

Президент фармонига кўра, тизим арxiv ҳужжатлари ва ДНК маълумотлари асосида ишлайди.

Ўзбекистонда фуқароларга оилавий шажаралари ҳақида онлайн маълумот тақдим этишга мўлжалланган “Шажара” ахборот тизими ишга туширилади.

Бу президентнинг 24 ноябрда имзоланган “Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Унга кўра, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви”даги дастлабки маълумотлар ҳамда давлат ва идоравий архивларда сақланаётган ҳужжатлар асосида фуқароларнинг оила шажараси электрон шаклда тузиб берилади.

Шунингдек, Хадича Сўлаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ДНК маълумотлари орқали фуқароларнинг этник келиб чиқиши ҳақида ҳам маълумот тақдим этиши кўзда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:47

    Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин

    НАТО бош котиби Марк Рютте Украинадаги уруш келаси йил охиригача тугаши эҳтимоли борлигини айтди.

    'БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:20

    БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди

    Оғир жиноятлар содир этишда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро БААдан Ўзбекистонга олиб келинди.

    'Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:49

    Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади

    БМТ маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган.

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:47

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

    “Ўзгидромет” 26 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 17:36

    Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди

    Унинг ҳаракати ижтимоий муҳокамалар ва танқидларга сабаб бўлди.

    'Тошкентда атмосферани ифлослаётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 16:24

    Тошкентда атмосферани ифлослаётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ўтказилган рейдлар давомида қонунбузарликка йўл қўйган 18 та объект 10 кунга ёпилганини маълум қилди.