АсосийДунё

Тошкентда атмосферани ифлослаётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ўтказилган рейдлар давомида қонунбузарликка йўл қўйган 18 та объект 10 кунга ёпилганини маълум қилди.

'Тошкентда атмосферани ифлослаётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри ва вилоятида атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 24 ноябрь куни кечки 19:00 дан сўнг кенг қамровли экологик назорат тадбирлари ўтказилди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) тузган 4 та тезкор гуруҳ Қибрай, Зангиота, Тошкент туманлари ҳамда пойтахт ҳудудида иш олиб борди. Рейдларга ФВВ, Миллий гвардия ва ИИВ ходимлари ҳам жалб этилди.

Текширувлар давомида жами 103 та корхона ва фаолият юритувчи объектлар ўрганилди. Натижада атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талаблари бузилган 38 та ҳолат аниқланиб, масъулларга 34,8 миллион сўмлик маъмурий жарима қўлланди.

Қонун талабларини қўпол бузган ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган 18 та объектнинг фаолияти 10 кунга вақтинчалик тўхтатилди.

    Бошқа янгиликлар