АсосийДунё

Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди

Хўш, ундан қайси бандлар чиқариб ташланди?

'Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди'ning rasmi

Женевадаги музокаралардан кейин АҚШнинг Россия–Украина можаросини тугатишга қаратилган тинчлик режаси сезиларли даражада қайта ишланди — 28 банддан 19 тасигина қолди. Қисқартириш Киев ва ЕИ эътирозларидан кейин амалга оширилди.

“Financial Times”нинг ёзишича, Украина ва Европа Иттифоқи вакиллари ҳужжатдаги айрим талабларни қабул қилиб бўлмаслигини айтганидан сўнг тинчлик режаси жиддий қайта кўриб чиқилди. Украина Президент девони маслаҳатчиси Александр Бевзнинг айтишича, дастлабки 28 бандлик пакет энди мавжуд эмас — бир қисми чиқарилган, яна бир қисми тубдан ўзгартирилган. У Киевнинг барча таклиф ва эътирозлари инобатга олинганини таъкидлаган.

“The Washington Post” маълумотларига кўра, янгиланган лойиҳадан АҚШ ва Россия ўртасидаги, Украина можаросига тўғридан-тўғри дахли бўлмаган муносабатларга оид бандлар чиқариб ташланган.

Киев НАТОга аъзолик масаласини альянснинг ички қоидалари асосида — барча давлатлар консенсуси билан ҳал қилишни талаб қилган. Бу ўзгариш дастлабки лойиҳадаги “НАТО кенгайишига вето ҳуқуқи бериш” таклифини амалда бекор қилади.

“Politico”нинг хабар қилишича, Владимир Зеленский энг нозик ҳудудий масалаларни Дональд Трамп билан тўғридан-тўғри муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу учрашув шакли очиқ — шахсан ёки телефон орқали бўлиши мумкин.

“Bloomberg” маълумотига кўра, янгиланган режадан яна бир муҳим банд — Россиянинг музлатилган активларидан тахминан 100 млрд долларни АҚШ назоратидаги Украина тикланиш фондига йўналтириш ҳақидаги таклиф ҳам чиқарилди. Европа амалдорлари буни ижобий баҳолаган, чунки олдинги вариантда фойданинг 50 фоизи АҚШга берилиши кўзда тутилганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда экологик вазият бўйича шошилинч комиссия тузилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:47

    Тошкентда экологик вазият бўйича шошилинч комиссия тузилди

    Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги экологик кескинлашувни бартараф этиш учун махсус комиссия тузиш тўғрисида фармон имзолади.

    '“Толибон” Покистон ўрнига кўмир экспортини Ўзбекистонга йўналтирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:20

    “Толибон” Покистон ўрнига кўмир экспортини Ўзбекистонга йўналтирмоқда

    Покистон билан савдо тўхташи ортидан Кобул қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтирмоқда.

    'Австралия сенатори парламентга бурка кийиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:05

    Австралия сенатори парламентга бурка кийиб келди

    Унинг бу ҳаракати мусулмон кийимига тақиқ жорий қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани билан боғлиқ.

    'Илон Маск иштирокида тузилган DOGE департаменти муддати тугамасдан ёпилди'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 17:46

    Илон Маск иштирокида тузилган DOGE департаменти муддати тугамасдан ёпилди

    Трамп ташаббуси билан бюрократияни қисқартириш мақсадида тузилган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) фаолиятини саккиз ой қолганига қарамай тўхтатди.

    'Ўзбекистон чегараларидан 600  яқин ҳайвонлар олиб ўтишга уринишган. Улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 16:54

    Ўзбекистон чегараларидан 600 яқин ҳайвонлар олиб ўтишга уринишган. Улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор

    CITES CoP20 конференцияси доирасида асраш масаласи ҳақида гап келганда уларни контрабандаси ва ноқонуний чегаралардан олиб ўтиш ва сотиш каби муаммолар алоҳида муҳим аҳамиятга эга.

    'Ҳинд киноси афсонаси Дхармендра 89 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 16:45

    Ҳинд киноси афсонаси Дхармендра 89 ёшида вафот этди

    У бир неча ҳафта муайян саломатлик муаммолари сабаб даволаниб келаётган эди.