АсосийДунё

“Толибон” Покистон ўрнига кўмир экспортини Ўзбекистонга йўналтирмоқда

Покистон билан савдо тўхташи ортидан Кобул қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтирмоқда.

'“Толибон” Покистон ўрнига кўмир экспортини Ўзбекистонга йўналтирмоқда'ning rasmi

Афғонистон энди кўмирни Покистонга эмас, Ўзбекистонга экспорт қилади. Бу ҳақда “Толибон” матбуот котиби Ҳожи Заид маълум қилди. Унинг айтишича, Тошкент билан бир қатор муҳим савдо келишувларига эришилган.

Заққа кўра, Ўзбекистон Афғонистонга сифатли цемент ва дори-дармон етказиб беради. Покистон билан чегара постларининг ёпилиши ва савдонинг тўхтаб қолиши Кобулни минтақадаги бошқа давлатлар, жумладан Эрон ва Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга ундаган.

Бунгача “Толибон” афғон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистон орқали ҳаво йўли билан Марказий Осиё, Жанубий Осиё ва Европа бозорларига чиқарилишини билдирганди. Шунингдек, муваққат ҳукумат тадбиркорларга савдо ва транзит учун янги йўналишлар топишни тавсия қилган.

“Толибон” молия вазирлиги Покистон билан савдо тўхташи “ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаганини” таъкидлаган бўлса-да, ОАВ бу даъвони рад этмоқда. “Даwн” газетаси чегара ёпилиши икки давлат савдосига 4,5 миллиард доллар зарар келтирганини ёзди.

Иқтисодчи Реза Фарзом ҳам “Толибон”нинг баёнотини ҳақиқатга зид деб баҳолаб, Афғонистон савдо йўлларини зудлик билан алмаштира оладиган альтернатив маршрутларга эга эмаслигини қайд этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:59

    Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди

    Хўш, ундан қайси бандлар чиқариб ташланди?

    'Тошкентда экологик вазият бўйича шошилинч комиссия тузилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:47

    Тошкентда экологик вазият бўйича шошилинч комиссия тузилди

    Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги экологик кескинлашувни бартараф этиш учун махсус комиссия тузиш тўғрисида фармон имзолади.

    'Австралия сенатори парламентга бурка кийиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:05

    Австралия сенатори парламентга бурка кийиб келди

    Унинг бу ҳаракати мусулмон кийимига тақиқ жорий қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани билан боғлиқ.

    'Илон Маск иштирокида тузилган DOGE департаменти муддати тугамасдан ёпилди'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 17:46

    Илон Маск иштирокида тузилган DOGE департаменти муддати тугамасдан ёпилди

    Трамп ташаббуси билан бюрократияни қисқартириш мақсадида тузилган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) фаолиятини саккиз ой қолганига қарамай тўхтатди.

    'Ўзбекистон чегараларидан 600  яқин ҳайвонлар олиб ўтишга уринишган. Улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 16:54

    Ўзбекистон чегараларидан 600 яқин ҳайвонлар олиб ўтишга уринишган. Улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор

    CITES CoP20 конференцияси доирасида асраш масаласи ҳақида гап келганда уларни контрабандаси ва ноқонуний чегаралардан олиб ўтиш ва сотиш каби муаммолар алоҳида муҳим аҳамиятга эга.

    'Ҳинд киноси афсонаси Дхармендра 89 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 24.11.2025 16:45

    Ҳинд киноси афсонаси Дхармендра 89 ёшида вафот этди

    У бир неча ҳафта муайян саломатлик муаммолари сабаб даволаниб келаётган эди.