Darakchi.uz мухбири Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаевга ҳайвонлар учун Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги энг муҳим қилинаётган ёки қилиниши керак бўлган иш нима деб ҳисоблайсиз саволи билан юзланди:
“Бизни бу борада келишувларимиз бор. Масалан Кийиклар масаласига келсак, икки мамлакат ўртасида англашув меморандуми бор. Кийиклар популяция вақтида Қозоғистонда бўлишади. қишда эса Қорақалпоғистонда. Иккала томон ҳам биргаликда ишлайди ва уларни ҳимоя қилади. Бугунги кунда бизнинг биргаликдаги ишимиз туфайли кийиклар кўпайиши ортиб бормоқда. Умумий флора ва фаунада чегаралар йўқ. Ҳайвонларни бемалол икки ёқда юриши учун биз шундай келишувларни кўпайтирмоқдамиз."
Шунингдек, Самарқандда бўлиб ўтаётган конференция доирасида Марказий Осиё мамлакатлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида ёввойи фауна ва флора ресурсларидан барқарор фойдаланиш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича Самарқанд декларацияси ва 2026–2032 йилларга мўлжалланган минтақавий ҳаракатлар режаси имзоланди.






