Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, йўл қопламасига сув сепиш ва яшил ҳудудларни намлаш орқали ҳаводаги майда чанг заррачаларини ерга чўктиришга эришилмоқда. Бу усул йирик шаҳарларда ифлосланиш юқори бўлган даврларда қўлланиладиган амалиётдир.
Мутахассислар айтишича, йўллар намланганда PM2.5 ва PM10 заррачалари сув билан бирикиб, ҳавога қайта кўтарилиши kamayadi. Автомобиллар ҳаракатида юзага келадиган иккиламчи чангланиш ҳам анча пасаяди — халқаро тадқиқотларга кўра, бу кўрсаткич шаҳар PM чиқиндиларининг 25–40 фоизини ташкил қилади.
Шунингдек, сув сепиш ҳароратни бир оз пасайтиб, чангнинг ҳавода узоқ туриб қолишини камайтиради. Ҳокимлик маълумотига кўра, бу чоралар комплекс ишларнинг бир қисми бўлиб, иссиқхоналарда рейдлар, қозонхоналарда фильтр ўрнатиш ва экологик назоратни кучайтириш ҳам амалга оширилмоқда.






