Ўзбекистон Марказий банки 21 ноябрдан амал қиладиган янги валюта курсларини маълум қилди.
Расмий маълумотга кўра:
АҚШ доллари 3,74 сўмга ошиб, 11 914,67 сўм бўлди.
Евро 49,29 сўмга арзонлаб, 13 735,23 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,78 сўмга кўтарилиб, 148,27 сўмга тенг бўлди.
Хитой юани 0,56 сўмга пасайиб, 1 674,58 сўмни ташкил этди.
Шунингдек, олтиннинг 1 грамми нархи 10 400 сўмга ошиб, 1 625 400 сўмга етди.
“TradingView” маълумотларига кўра, бугун 19 ноябрь, соат 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 741 минг 940 сўмга кўтарилди, умумий қиймати эса 1 млрд 90 млн 431 минг 960 сўмни ташкил этмоқда.






