Йил бошидан бери камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўйича топшириқларни бажармаган 261 нафар масъул ишдан олингани, яна 492 нафари интизомий жазога тортилгани маълум қилинди.
Расмийларга кўра, ҳали ҳам ёрдамга муҳтож 400 мингдан ортиқ оила энг оғир қатлам сифатида турибди.
“Бу оилаларни камбағалликдан чиқариш учун вилоят ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, бандлик идоралари, банк раҳбарлари, “маҳалла еттилиги”ўз дунёқараши ва иш услубини тубдан ўзгартириши шарт”, – деди давлат раҳбари.
Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини камида 4,5 фоизга қисқартириш мутасаддиларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди. Шунингдек, иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит йўналтирилади. Унинг 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ажратилади.






