Солиқ қўмитаси 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган қурилиш компаниялари сони 1200 дан ошганини маълум қилди. Уларнинг умумий қарздорлиги 1,2 трлн сўмдан ортиқ бўлиб, шундан тахминан 312 млрд сўм — энг катта қарзга эга 10 компания улушига тўғри келади.
Қарзи энг юқори бўлган қурилиш корхоналари қуйидагилар:
“Моҳир-Қурувчи” МЧЖ — 65,3 млрд сўм
“Автосаноат-Инжиниринг” МЧЖ — 63,9 млрд сўм
“Азия Инвест Фаворит” МЧЖ — 63,9 млрд сўм
“Таъмирлаш Қуриш Сервис” МЧЖ — 50,3 млрд сўм
“Файз Design” МЧЖ — 18,5 млрд сўм
“ДСК Бинокор” МЧЖ — 13,7 млрд сўм
Bright Industry Buildings the Future МЧЖ — 11,6 млрд сўм
“Зарафшон Буилдингс” МЧЖ — 8,4 млрд сўм
“Дилум Нур Story” МЧЖ — 8 млрд сўм
“Улуғбек Осиё Қурилиш” МЧЖ — 7,6 млрд сўм
Қўмита қарздорликни қисқартириш бўйича чоралар кўрилаётганини қўшимча қилди.






