АсосийЖамият

Тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда узоқроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Жиноят иши юритилишида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

'Тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахсларга дам олиш кунлари ва байрамларда узоқроқ сайр қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин'ning rasmi

18 ноябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида "Жиноят иши юритилишида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Лойиҳага кўра, тергов ҳибсҳонасидаги амал қилаётган бир қатор қоидалар қайта кўриб чиқилиши, сақланаётган шахсларнинг кундалик эҳтиёжлари яхшиланиши ва гуманитар стандартлар мустаҳкамланиши таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида қамоқда сақланаётган шахсларга дам олиш ва байрам кунларида қўшимча равишда кийим-кечак ва пойабзал олиш ҳуқуқи, шунингдек, сайр қилиш муддати ҳозирги камида бир соатдан ками бўлмай, икки соатгача узайтирилиши таклиф қилинмоқда.

Ҳозирги пайтда тергов ҳибсҳонасида сақланаётган шахслар ИИВ буйруғига мувофиқ ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизигача (635 500 сўм) озиқ-овқат ва биринчи навбатдаги эҳтиёж молларига сарфлай олади. Лойиҳада бу миқдорни 100 фоизга — 1 271 000 сўмгача ошириш таклиф қилинган.

Омбудсман фикрига кўра, қонуннинг қабул қилиниши конституциявий гуманизм тамойиллари, шарофат ва қадр-қимматга ҳурмат, инсон ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади, миллий қонунчиликни халқаро амалиётга яқинлаштиришга ёрдам беради ва мамлакатнинг халқаро рейтинглар ҳамда индекслардаги ўрнини яхшилайди.

    Бошқа янгиликлар