АсосийЖамият

Ангренда зўрланган 15 ёшли қизнинг ҳолати маълум қилинди

Болалар омбудсмани унинг ҳолатини шифохонада ўрганди.

'Ангренда зўрланган 15 ёшли қизнинг ҳолати маълум қилинди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 15 ёшли вояга етмаган қиз 4 нафар йигит томонидан зўрлангани ҳақида аввал хабар берилган эди. Болалар омбудсмани маълум қилишича, у ҳозирда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида даволанмоқда ва руҳий ҳолатида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Омбудсман қизнинг умумий соғлиги, руҳий ҳолати, ота-онаси ва оила аъзоларига нисбатан эмоционал муносабати ҳамда уларга бўлган ишонч даражасини ўрганиш мақсадида шифохонага борган. Суҳбат давомида вояга етмаган қиз қайси оила аъзоси билан яшашни исташи ҳақида ҳам ўз фикрини билдирган.

Хабарда таъкидланишича, шифокорларнинг масъулияти ва қизни парвариш қилишдаги меҳри туфайли унинг соғлиги яхшиланган, тана вазни ошиб, умумий аҳволи барқарорлашган.

Психолог хулосасига кўра, у билан олиб борилаётган мунтазам муолажалар натижасида қизда ижобий ўзгаришлар бор. Шу билан бирга, даволаниш тугагач, уни хавфсиз ва нейтрал муҳитга жойлаштириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган.

Маълумотга кўра, ушбу жиноят бўйича тергов якунланиб, иш судга юборилган. Қиз зўравонлик ҳолатидан кейин Тошкентдаги ихтисослаштирилган тиббий муассасага кўчирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:17

    Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди

    Тадбирда сўзга чиққан Хайрулло Ибадуллаев ушбу юксак эътироф учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундай вазиятда ҳар бир ўзбек фарзанди боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши табиий эканини таъкидлади.

    'Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:35

    Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди

    Президент билан учрашувда қўшиқ куйлаган ўқувчига машина берилди.

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.