Янгиланган инфографикага кўра, қорамол гўштини энг кўп истеъмол қиладиган давлат Аргентина бўлиб, бир киши ўртача 46 кг говгун истеъмол қилади. Кейингилар — Зимбабве (44,4 кг), АҚШ (38 кг), Исроил (36,1 кг) ва Бразилия (34,6 кг). Аргентинанинг юқори кўрсаткичи мамлакат барбекю маданияти — асадо билан боғлиқ.
Чўчқа гўшти истеъмоли бўйича Хорватия (57,4 кг) етакчи. Унинг ортидан Испания (56,5 кг), Черногория (53,5 кг), Гонконг (52,6 кг) ва Польша (51,6 кг) келади. Бу мамлакатларда чўчқа гўшти кўплаб анъанавий таомларнинг асосий қисми ҳисобланади.
Товуқ гўшти энг кўп истеъмол қилинадиган давлатлар Sент-Винсент ва Гренадинлар (94,1 кг), Тонга (90,6 кг), Маршалл ороллари (74,8 кг), Самоа (74,8 кг) ва Исроил (70,8 кг)дан иборат. Тўрт орол давлатида товуқчилик чекланган ресурслар шароитида асосий протеин манбаи сифатида шаклланган.
Қўй ва эчки гўшти бўйича эса Монголия мутлақ етакчи — жон бошига 68,5 кг. Баҳрайн (23,4 кг), Янги Каледония (21,9 кг), Туркманистон (20,3 кг) ва Чад (19 кг) кейинги ўринларда. Монголиядаги юқори истеъмол кўчманчи чорвачилик анъаналари билан изоҳланади.






