АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни янада кенгайтиришга келишиб олди

Икки давлат раҳбарлари Кўксаройдаги учрашувда савдо, саноат ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

'Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари стратегик шерикликни янада кенгайтиришга келишиб олди'ning rasmi

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар бу давлат ташрифини кейинги йилларда янада мустаҳкамланаётган дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришда муҳим қадам сифатида баҳолади.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари ва маданий тадбирлар мунтазам ўтказилаётгани таъкидланди. Яқинда Урганч ва Тошкентда ўтказилган Туркманистон маданияти кунлари ҳамкорлик ривожида муҳим аҳамият касб этгани айтилди.

Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 1 миллиард доллардан ошиб, юк ташиш ҳажми ҳам ортиб боргани, хусусан, Туркманбоши портидан фойдаланиш фаоллашгани маълум қилинди.

Музокараларда ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, машинасозлик, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперацияни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳудудлараро алмашинувларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланиб, Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ўтказишга келишиб олинди.

Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасини ишга туширдилар'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:13

    Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари “Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасини ишга туширдилар

    Олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов “Шовот–Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасини расман ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.

    'Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Президентларининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2025 18:54

    Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Президентларининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

    Шавкат Мирзиёев Президентларни "Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида кузатиб қўйди.

    'Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси қабул қилинди'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2025 14:26

    Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси қабул қилинди

    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

    '"Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда"'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2025 12:25

    "Бизнинг кучимиз — бирликда, муваффақият сари йўлимиз — дўстлик ва ҳамкорликда"

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида минтақани янада ривожлантиришнинг асосий етти йўналишига тўхталиб ўтди.

    'Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 16.11.2025 10:35

    Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрди

    "Тошкент-Ҳумо" аэропортида Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов суҳбат ўтказди.

    'Марказий Осиё етакчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 15.11.2025 19:03

    Марказий Осиё етакчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Минтақа давлатлари ва Озарбайжон Президентлари еттинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.