АсосийЖамият

Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар қўлга тушди

3 аёл қиймати 200 млн сўм бўлган тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб киришга уринаётганда ушланди.

'Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар қўлга тушди'ning rasmi

Андижонда 200 млн сўмлик тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган уч аёл қўлга тушди, деб хабар бермоқда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Андижон аеропортида халқаро йўналишлар бўйича парвозлар йўлга қўйилиши билан бирга, божхона назорати жараёнида қонунбузарликларнинг олди олинмоқда. Хусусан, Истанбул–Андижон йўналиши билан учиб келган бир гуруҳ йўловчилар божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Белгиланган тартибда ўтказилган шахсий кўрик давомида уч нафар аёл томонидан умумий оғирлиги 225,3 грамм бўлган тайёр заргарлик буюмларини ички аъзоларига яширган ҳолда олиб киришга урингани аниқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Дастлабки баҳолашга кўра, ушлаб қолинган тақинчоқларнинг қиймати 200 миллион сўмни ташкил этади. Тақинчоқлар вақтинча сақловга олинган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:22

    Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди

    Мансабдорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

    'Тошкент вилоятида тўхтаб турган Cobalt ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкент вилоятида тўхтаб турган Cobalt ёниб кетди

    Вилоят ФВБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ушбу муқаддас манбанинг муносиб тарзда сақланиши, ўрганилиши ва халқимиз ҳамда жаҳон мусулмонлари учун доимий зиёрат нуқтасига айланиши йўлида иш олиб бормоқда.

    'Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:07

    Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди

    Ушбу коррупцион ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки киши қамоққа олинган.

    'Сирдарёда эркак хотинини рашк қилиб, шифокорни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    'Бугун ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Бугун ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади

    15 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.