АсосийДунё

Ҳиротда аёлларга паранжисиз шифохона ва муассасаларга кириш тақиқланди

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида аёлларга нисбатан янги чекловлар жорий этилди.

'Ҳиротда аёлларга паранжисиз шифохона ва муассасаларга кириш тақиқланди'ning rasmi

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида аёлларга нисбатан янги чекловлар жорий этилди. Вилоят губернатори Зана Воҳид қарорига кўра, эндиликда аёллар паранжисиз ҳолда шифохоналарга, мактабларга ва ҳатто таксиларга ҳам киритилмайди, деб хабар берди Atlas Press.

Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда паранжисиз аёллар вилоят шифохонаси, қамоқхона, таълим бошқармаси, банклар ва ФҲДЁ идораларига киритилмаётгани кузатилган. Гувоҳлар айтишича, ҳатто ҳижобдаги аёллар ҳам баъзан бинога киролмай, соатлаб кўчада кутишга мажбур бўлмоқда.

“Kabul Now” манбасининг ёзишича, “Толибон” ҳокимияти такси ҳайдовчиларига ҳам паранжисиз аёлларни олиб юрмаслик ҳақида кўрсатма берган. Бу буйруқни бузган ҳайдовчилар жазоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Толибон” Ҳиротдаги аёллар кафесини ҳам аниқ сабабсиз ёпиб қўйган, яқинда эса университет ходимларига иш вақтида смартфондан фойдаланишни тақиқлаган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон пойтахтида ичимлик суви нега тугаб боряпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:56

    Эрон пойтахтида ичимлик суви нега тугаб боряпти

    Сув инқирози сабаб 10 миллион аҳоли эвакуация қилиниши мумкин.

    'Трампнинг йиғилишдаги суратлари танқидларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:24

    Трампнинг йиғилишдаги суратлари танқидларга сабаб бўлди

    АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Оқ уйдаги йиғилиш пайтида кўзларини юмган ҳолдаги суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:10

    Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди

    Туркия Бош прокуратураси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Исраэл Кацга нисбатан геноцид ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш ордерини чиқарди.

    'Сирдарёда нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:47

    Сирдарёда нарколаборатория фош этилди

    Наманганда эса наркотик ва контрабанда дори савдосига чек қўйилди

    'Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:08

    Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди

    Яқинлашиб келаётган кучли “Фунг-Вонг” тайфуни туфайли Филиппин ҳудудида хавф даражаси оширилди, Лусон оролидаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.

    'Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:22

    Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилда фаластинликлар ва журналистларга ҳужум қилди

    Исроил армияси ҳодисадан хабар топгач, аскарлар юборилганини билдирди, бироқ гувоҳлар ҳужум вақтида жойда ҳарбийлар бўлмаганини таъкидлади.