АсосийДунё

Сирдарёда нарколаборатория фош этилди

Наманганда эса наркотик ва контрабанда дори савдосига чек қўйилди

'Сирдарёда нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида Сирдарё ҳамда Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари тайёрловчи ва сотувчи гуруҳлар фаолияти тўхтатилди.

ДХХ ва ИИВ ходимлари Сирдарё вилоятидаги тезкор тадбир вақтида Гулистон шаҳрида фаолият юритган нарколабораторияни аниқлади. У ерда 1995–1996 йилларда туғилган уч нафар фуқаро синтетик “Мефедрон” моддасини тайёрлаб, “закладка” орқали сотиб келгани маълум бўлди.

Тинтув вақтида 4 кг 373 грамм “Мефедрон”, электрон тарози, миксер, противогаз ва қадоқлаш воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Тергов маълумотларига кўра, улар хориждан юборилган хом-ашёлардан фойдаланган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилган.

Шунингдек, Наманган вилоятида ДХХ, ИИВ, Божхона ва Чегара қўшинлари ҳамкорлигидаги тадбирда Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро 9 кг 702 грамм “гашиш” моддаси билан ушланди. У Қирғиз Республикасидан мамлакат ҳудудига қонунга хилоф равишда кириб келган пайтда тўхтатилган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 223 ва 246-моддалари бўйича иш қўзғатилган.

Бошқа ҳолатда, Наманган шаҳрида 1990 йилда туғилган фуқаро контрабанда йўли билан кириб келган, умумий қиймати 3,2 млрд сўмдан зиёд бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва контрафакт маҳсулотларни қабул қилиб олган вақтда қўлга олинди.

Тезкор тадбир натижасида Наманган ва Косонсой туманларидаги яна беш нафар шахс аниқланди — улар кучли таъсир қилувчи дориларни Фарғона водийси ва Тошкентда сотиш билан шуғулланган. Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Франция собиқ президенти Саркози қамоқдан озод этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:22

    Франция собиқ президенти Саркози қамоқдан озод этилади

    Суд Саркозини суд назорати остида озод қилишда учта асосий шарт қўйган.

    'Ҳиротда аёлларга паранжисиз шифохона ва муассасаларга кириш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:59

    Ҳиротда аёлларга паранжисиз шифохона ва муассасаларга кириш тақиқланди

    Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида аёлларга нисбатан янги чекловлар жорий этилди.

    'Эрон пойтахтида ичимлик суви нега тугаб боряпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:56

    Эрон пойтахтида ичимлик суви нега тугаб боряпти

    Сув инқирози сабаб 10 миллион аҳоли эвакуация қилиниши мумкин.

    'Трампнинг йиғилишдаги суратлари танқидларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:24

    Трампнинг йиғилишдаги суратлари танқидларга сабаб бўлди

    АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Оқ уйдаги йиғилиш пайтида кўзларини юмган ҳолдаги суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    'Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:10

    Туркия Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди

    Туркия Бош прокуратураси Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Исраэл Кацга нисбатан геноцид ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш ордерини чиқарди.

    'Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:08

    Филиппинда “Фунг-Вонг” тайфуни сабабли бир миллионга яқин киши эвакуация қилинди

    Яқинлашиб келаётган кучли “Фунг-Вонг” тайфуни туфайли Филиппин ҳудудида хавф даражаси оширилди, Лусон оролидаги аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилмоқда.